Линклар

Қозоғистондаги сув тошқинида 30 киши нобуд бўлди


Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида рўй берган сув тошқини оқибатида камида 30 киши нобуд бўлди.

Нобуд бўлганларнинг барчаси Қизил-Агаш қишлоғи аҳолиси бўлган. Сув тошқинига эса мазкур қишлоқ яқинидаги сув омборининг тўғони ёрилиб кетгани сабаб бўлган.

Сув тошқини рўй берган ҳудудда юзлаб хонадонга жиддий шикаст етказилган, бир неча йўллар ёпилиб, темир йўл қатнови бекор қилинган.

Қизил-Агаш қишлоғидан мингдан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Табиий офат рўй берган ҳудудга сафар қилган мамлакат Бош вазири Карим Масимов тўғон эгаларининг баҳорги тошқинларга қарши етарлича чора-тадбирлар кўрмагани ҳусусида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG