Линклар

Покистонда портлаш содир этилди


Покистон шимол ғарбида содир этилган портлаш оқибатида камида 10 киши нобуд бўлди, ўнлаб киши тан жароҳати олди.

Покистон армияси матбуот вакилига кўра, худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани Сват туманида ҳарбий пост олдида портлатиб юборган.

Ўтган йил толиблар билан эришилган тинчлик сулҳи бузилгандан сўнг Покистон армияси Сват водийсида жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб, Сват водийсини толиблардан тозолашга муваффақ бўлган. Сват водийси ҳарбийлар назорати остида қолишига қарамай, жангарилар ҳануз қўпорувчилик амалиётлари уюштириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG