Линклар

Таиландда аксилҳукумат намойишлари ўтказилмоқда


Собиқ Бош вазир Таксин Шинаватранинг мингдан зиёд тарафдори мамлакат шимолидан пойтахт Бангкок томон ҳаракатланмоқда.

Намойишчилар амалдаги ҳукумат истеъфоси ҳамда Таксин Шинаватранинг мамлакатга қайтаришни талаб қилмоқдалар.

Рўй бериши мумкин бўлган тартибсизликлар олдини олиш мақсадида Бангкок кўчаларини хавфсизлик кучларининг 50 мингга яқин ходими назорат қилмоқда.

Шинаватра 2006 йилда ҳокимиятдан четлаштирилгандан сўнг мамлакатни тарк қилган ва ҳозирги пайтда у Бирлашган Араб Амирлигида истиқомат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG