Линклар

Исроил ҳануз танқидга учрамоқда


Исроилнинг Қуддус шарқида янги турар жой биноларини қуриш режаси халқаро майдонда ҳануз кескин танқидларга учрамоқда.

Яқин Шарқ тўртлиги АҚШ, БМТ, Россия ва ЕИ вакиллар билдишича, Исроил ёки Фаластиннинг бир томонлама қаро қабул қилиши тинчлик музокараларида ижобий натижаларга эришишга хизмат қилмайди.

Тўртлик вакиллари, шунингдек, Исроил-Фаластин масаласини келаси ҳафта Москвада бўлиб ўтадиган учрашувда муҳокама қилишларини маълум қилдилар.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуга унинг ҳукумати АҚШ-Исроил муносабатлари учун салбий мужда йўллаётганини билдирди.

Исроил ҳумати сешанба куни Қуддус шарқида 1600та янги турар жой биноларини қуриш режасини маъқуллади. Исроил қароридан сўнг Фаластин раҳбарияти АҚШ ташаббуси билан ўтказилиши кутилаётган тинчлик музокараларида иштирок этмаслиги ҳусусида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG