Линклар

ЕИ Греция борасида якуний қарор қабул қилганича йўқ


Европа комиссияси ЕИга аъзо давлат Ташқи ишлар вазирларининг яқин кунлар ичида Грецияга молиявий кўмак кўрсатиш режасини маъқулаши мумкинлигига оид Буюк Британия матбуотида пайдо бўлган маълумотларни инкор қилди.

Хабарда айтилишича, режага мувофиқ ЕИ давлатлари расмий Афинага бир неча миллиард евролик кредит ажратиш ниятида.

Шанба куни Европа комиссияси расмийларидан бири ЕИ керак бўлса Греция ҳукуматига ёрдам беришга шай экани, бироқ бу давлатга молиявий кўмак бериш режаси мавжуд эмаслигини билдирди.

Айни пайтда жиддий иқтисодий муаммоларга дуч келаётган Греция ҳукумати ҳам ёрдам сўраб ЕИга мурожаат қилганича йўқ.

Бюджетдаги камомадни қисқартириш мақсадида Греция ҳукумати яқинда солиқларни ошириб, ҳаражатларни кескин камайтирди. Ҳукуматнинг бу қарори Афинадаги норозилик намойишларига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG