Линклар

logo-print

Россияда сайлов ўтказилмоқда


Россиянинг 76 та ҳудудида маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Россия Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, сайловчилар рўйхатига Россияда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролардан салкам 32 миллиони киритилган.

Россия бўйлаб 8 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилган. Жойлардаги хавфсизликни таъминлаш ишлари учун милициянинг 80 мингдан зиёд ходими жалб қилинган.

Сайлов арафасида “Яблоко” партияси иккита вилоятдаги сайловдан четлаштирилди. Расмийларнинг билдиришича, партия сайловда иштирок этиш учун қалбаки имзоларни сайлов комиссиясига тақдим қилган.

Айни пайтда бир нечта вилоятдаги овоз бериш жараёни чоғида қонунбузарчиликларга йўл қўйилгани хусусида хабар тарқатилди.
Бундан бир оз аввал Россиядаги сайловларни назорат қилувчи мустақил “Голос” комиссияси ҳам сайловларнинг одил ва шаффоф ўтказилиши борасида ўз шубҳаларини билдирган эди.

Кузатувчилар фикрича, бош вазир Владимир Путиннинг “Ягона Россия” партияси вакиллари ҳудудлардаги сайловларда ғолиб чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG