Линклар

Таиландда аксилҳукумат намойишлари давом этмоқда


Пойтахт Бангкокка тўпланган юз мингга яқин намойишчи ҳукуматдан 24 соат ичида истеъфога чиқиш ва мамлакатда янги парламент сайловлари ўтказилишини эълон қилишни талаб қилмоқдалар.

Норозилар, шунингдек, 2006 йилда ҳокимиятдан четлаштирилган собиқ бош вазир Таксин Шинаватрани мамлакатга қайтариш чақириғи билан чиқмоқдалар.

Бангкокдаги намойишлар собиқ бош вазир Таксин Шинаватра тарафдорлари томонидан уюштирилди.

Айни пайтда Таиланд ҳукумати намойишчиларга ён бермаслиги ҳусусида баёнот тарқатди. Пойтахт Бангкокда эса хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Шаҳар кўчаларини полиция ва хавфсизлик кучларининг 40 мингга яқин ходими назорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG