Линклар

Эронда яна бир мухолифатчи қамалди


Эронда сиёсий ислоҳотлар тарафдори бўлган мухолифат фаолларидан бири Азар Мансурий уч йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Мансурий адвокатининг Би-Би-Си телеканалига билдиришича, мухолифатчи аёлга жамоат тартибини бузиш ва миллий хавфсизликка путур етказиш каби айбловлар қўйилган.

Хабарларга кўра, Азар Мансурий ўтган йил июн ойидаги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган норозилик намойишлари чоғида қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG