Линклар

Қандаҳорда худкуш ҳужумлари содир этилди


Қандаҳордаги портлашлар кўплаб афғонистонликлар, жумладан, аёллар ва ёш болаларнинг ҳаётига зомин бўлди.

Қандаҳордаги портлашлар кўплаб афғонистонликлар, жумладан, аёллар ва ёш болаларнинг ҳаётига зомин бўлди.

Афғонистоннинг Қандаҳор вилояти ҳокими минтақага кўпроқ қўшинлар киритиш чақириғи билан чиқди. Ҳокимнинг ушбу баёнотида бир кун аввал Қандаҳор шаҳрида бир неча портлаш содир этилди.

Шанба куни Қандаҳор шаҳрида бирин-кетин содир этилган ҳужумларда камида 30 киши нобуд бўлди, 50 дан ортиқ шахс тан жароҳати олди. Нобуд бўлганларнинг камида 10 нафари Қандаҳордаги туй маросимида иштирок этаётган аёллар ва ёш болалар бўлган.

- Биз, тўрт ака-ука оилаларимиз билан биргаликда мана шу хонадонда яшар эдик. Оиламиздан икки киши нобуд бўлди, 16 киши эса, жумладан, аёллар ва ёш болалар тан жароҳати олдилар, дейди воқеа гувоҳларидан бири.

Қандаҳордаги портлашда ўз яқинларидан бирини йўқотган қурбонлар сони янада кўпроқлигини айтади:

- Портлашларда 30 ёки 40 киши шаҳид бўлди. Биз шаҳид бўлган жиянимиз жасадини топдик ва уни олиб кетмоқчимиз, деди қандаҳорлик йигит.

Қандаҳор вилоят ҳокими Туралай Висо портлашлар ортидан вилоятда хавфсизлик чораларини кучайтиришни талаб қилиб, расмий Кобулдан вилоятга қўшимча ҳарбий киритишни сўради. Қандаҳор ҳокими, шунингдек, хавфсизликни ошириш мақсадида НАТО ва Афғонистон кучларини ўз ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштиришга чақирди.

Кузатувчилар фикрича, НАТО ва Афғонистон кучлари жангариларга қарши навбатдаги кенг кўламли ҳарбий амалиётга тараддуд кўраётган бир пайтда шанба кунги портлашлар Қандаҳор шаҳрининг хавфсизлик масаласида заиф эканини намойиш қилган.

Яқинда халқаро ва афғон қўшинлари Қандаҳорга қўшни бўлган Ҳелманд вилоятида Муштарак деб номланган кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб борган эди.

Қандаҳор Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланади. Толибон ҳаракати айнан Қандаҳорда 1990 йиллар ўрталарида вужудга келган ва сўнгги йиллар давомида вилоят шиддатли жанглар майдонига айланган эди.

Айни пайтда Туралай Висо сўзларига кўра, шанба кунги портлашларда янгидан мустаҳкамланган қамоқхона ва полиция идораси нишонга олинган. Ҳоким ҳужумларда полициянинг камида олти ходими нобуд бўлганини тасдиқлади.

- Тун биз учун машаққатли кечди. Хавфсизлик кучлари берган маълумотга кўра, камида 15 нафар худкуш шахс шаҳарга киришга муваффақ бўлган. Улардан етти ёки саккиз нафари ўзини портлатган. Бу мудхиш воқеадир, деди Туралай Висо.

Якшанба куни ҳам Қандаҳор жанубидаги Данд туманида покистонлик ишчилар кетаётган автобус нишонга олинди. Йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида покистонлик тўрт ишчи ва афғонистонлик ҳайдовчи тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG