Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:11

АҚШ Исроил режаларини"ҳақорат", дея атади


АҚШ Президенти Барак Обаманинг сиёсий маслаҳатчиси Дэвид Акселрод Исроил ҳкуматининг Шарқий Қуддусдаги яҳудий маҳалларида 1600та янги уй қуриш режалари тинчлик жараёнига “путур” етакзишини баён қилди.

Американинг NBC телеканалига берган интервьюсида Акселрод Исроил ҳукуматининг режалари яҳудий давлатининг яқин иттифоқчиси бўлган Қўшма Штатлар учун “ҳақорат” эканини ҳам қўшимча қилди.

Исроилнинг янги уйлар қуриш ҳақидаги режалари ўтган ҳафта АҚШ Вице президенти Жозеф Байденнинг Исроилга сафари пайтида ва Фаластин томони Исроил билан АҚШ воситачилигида музокарага розилигини билдиришидан кўп ўтмай эълон қилинди.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу якшанба куни воқеа юзасидан афсус билдириб, томонларни “босиқликка” чақирди.

Нетаняҳу янги уйлар қурилиши ҳақидаги режалардан бехабар бўлгани ва бу воқеани текширишни буюрганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG