Линклар

logo-print

Ягона Россия сайловларни танқид қилмоқда


Россиянинг ҳукмдор партияси якшанба куни ўтказилган минтақавий сайловларни “жирканч”, дея танқид қилиб, мухолифатни қонунбузарликларда айблади.

Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги “Ягона Россия” партияси шу пайтгача, одатда ўзи ғолиб бўладиган сайловларни ёқлаб келарди.

Бироқ якшанба кунги сайловлардан кейин “Ягона Россия” партияси вакили Вячеслав Тимченко овоз бериш жараёнида “кўплаб қонунбузарликлар рўй бергани” ҳақида баёнот тарқатди.

Баёнотда, учта асосий мухолиф партия – Коммунистлар, Либерал демократлар ва Кремлга содиқ “Адолатли Россия” партиялари овозларни сотиб олишда айбланди.

Сайлов комиссиясига кўра, мамлакат бўйлаб очилган 31 мингта сайлов участкаларида 32 миллионга яқин сайловчи иштирок этган.
Сайловлар дастлабки натижаларининг бугун эъолн қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG