Линклар

logo-print

Швеция Бош вазири парламент қароридан афсусда


Швеция Бош вазири мамлакт парламентининг арманларнинг Усмонли турклар томонидан қатлиом қилинганини геноцид, деб тан олгани юзасидан Туркия Бош вазирига қўнғироқ қилди.

Бош вазир Ражап Тоййип Эрдўғон маъмурияти тарқатган баёнотда айтилишича, Швеция Бош вазири Фредерик Райнфелдт Эрдўғонга қўнғироқ қилиб, “парламент қароридан таассуфда экани ва ўз ҳукумати бу қарорни ёқламаслигини” билдирган.

Баёнотга кўра, Швеция парламентининг қарори “ички сиёсат” билан боғлиқ эканини таъкидлаган Райнфелдт, ўз ҳукумати мазкур асоссиз қарор икки томонлама алоқаларга путур етказмаслиги учун “қўлидан келганча ҳаракат қилишга тайёрлигини” айтган.

Ўтган пайшанба куни Швеция парламенти 20-аср бошларида Усмонли империяси ҳаракатларини “арманлар геноциди”, дея тан олди.
XS
SM
MD
LG