Линклар

Обама америкаликлар ўлдирилганидан ғазабда


АҚШ Президенти Барак Обама Мексиканинг Америка билан чегарадош Сиудад Хуарез шаҳарчасидаги АҚШ консуллигига алоқадор уч шахснинг ўлдирилганидан таассуф билдирди.

АҚШ ва Мексика расмийларига кўра, шанба куни отиб кетилганлар АҚШ фуқароси бўлган консуллик ходими ва унинг эри, ҳамда консулликда ишловчи Мексика фуқаросининг эри бўлган.

Хабарларга кўра, ҳужумнинг наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ вакиллари томонидан уюштирилгани гумон қилинмоқда. Оқ уй баёнотига кўра, президент Обама бу хабардан “чуқур қайғу ва ғазабга келаган.”

Мексика ҳукумати бу қотилликларни “жирканч”, дея атаб, маҳаллий хавфсизлик идораларининг қотилларни топишда АҚШ ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилишини ваъда қилди.

Мексика ҳукумати 2006 йилда нарко-бандаларга қарши кураш бошлаганидан кейин авж олган зўравонликларда 18 мингга яқин одам ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG