Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:28

Толибон: Қандаҳордаги ҳуруж НАТОга огоҳлантирув


Толибон ҳаракати Қандаҳорда амалга оширилган йирик ҳужум НАТОга огоҳлантирув бўлганини баён қилди.

Толибон матбуот вакили Қори Юсуф Аҳмадий бомба ҳужумлари Афғонистон жанубида халқаро кучлар сони оширилаётгаинга қарамасдан ҳаракат жанггарилари ҳуружларни амалга оширишга қодир эканини намойиш қилганини таъкидлади.

Шанба куни амалга оширилган бир нечта портлашда 35 киши ҳалок бўлди. Лекин жанггарилар ҳужумларнинг асосий нишони бўлгани айтилаётган шаҳар турмасидан ўз сафдошларини озод қила оламади.

Қандаҳор вилояти ҳокими Туралай Висо Кобул ҳукуматидан вилоятга кўпроқ қўшин юборишни сўради.
XS
SM
MD
LG