Линклар

logo-print

Басарада Маликий етакчилик қилмоқда


Ироқ сайлов комиссияси Басра вилоятида берилган овозларнинг 60 фоизи ҳисоблаб бўлингани ва бош вазир Нури ал-Маликий етакчилигидаги шиалар блоки олдинда кетаётганини баён қилди.

Асосан шиалар истиқомат қиладиган Басра вилояти ироқлик овоз берувчилар сони бўйича учинчи ўринда туради.

Аввал эълон қилинган хабарларга кўра, 7 март куни ўтказилган сайловда Маликий етакчилигидаги “Қонун устуворлиги учун альянс” 219.657та овоз, Эронга алоқадор шиа гуруҳлари эса 121.497та овоз олгани айтилган эди.

Собиқ бош вазир Ияд Аллавийнинг партияси ҳозирча 36 мингдан сал кўпроқ овоз ололган.
Бу рақамлар Басрада саналган 63 фоиз овозга тааллуқлидир.

Айни пайтда, бошқа хабарларга кўра, Аллавийнинг блоки киркук вилоятида етакчилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG