Линклар

logo-print

Чеченистонда икки милиционер ҳалок бўлди


Чеченистонда жанггарилар билан хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувда икки милиционер ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Интерфакс агентлигига кўра, милиционерлар Чечнистон жанубидаги Бамут қишлоғи яқинида ўтказилган операция пайтида ўлдирилган.

Кремл Шимолий Кавказдаги Доғистон, Ингушетия ва Чеченистонда жанггариларга қарши курашни кучайтирмоқда. Кейинги пайтларда Шимолий Кавказда зўравонликлар авж олмоқда, отишма ва бомба портлашлари деярли ҳар куни рўй бермоқда.
XS
SM
MD
LG