Линклар

Эрон Фаластинда муросага эришишга ёрдам бермоқчи


Эрон ҳукумати Фаластиндаги икки рақиб сиёсий кучлар – Фатҳ ва Ҳамас ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этишга ёрдам беришга тайёрлигини билдидирди.

Давлатга қарашли ИРНА агентлиги тарқатган баёнотда “Эрон Фатҳ билан Ҳамас ўртасида келишувга эришилишига ёрдам беришга тайёрлиги” айтилади.

Жума куни Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Эронни тнақид қилиб, ўтган йили Миср воситачилигида бир неча ой ўтказилган музокараларга қарамасдан, Ҳамас билан келишувга эришилмаганида Теҳроннинг қўли борлигини таъкидлади.

Ҳамас 2007 йилдаги парламент сайловларида ғолиб чиққач юзага келган қуролли тўқнашувлар натижасида, Фатҳ тарафдорларини Ғазо минтақасидан сиқиб чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG