Линклар

logo-print

Каррубий хонадони ҳужумга учради


Теҳронда Эрон мухолифати етакчиси Меҳдий Каррубий хонадони ҳукумат тарафдорлари ҳужумига учради.

Эрон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, бир гуруҳ намойишчилар Каррубий хонадонига бўёқ солинган идишларни улоқтириб, мухолифат етакчисига қарши шиорларни ҳайқирганлар.

Меҳдий Каррубий ўтган йилги июн ойидаги сайловда президентликка даъвогарлик қилган номзодлардан бири бўлган.
Мазкур сайловда Маҳмуд Аҳмадийнажод ғолиб деб топилган, бироқ мухолифат сайлов натижалари сохталаштирилганини таъкидлаб, пойтахт Теҳронда норозилик намойишлари ўтказди.
XS
SM
MD
LG