Линклар

Қозоғистонда расмийлар қўлга олинди


Қозоғистон полицияси 34 фуқаро ҳаётига зомин бўлган сув тошқини юзасидан олиб борилаётган тергов жараёни давомида бир нечта расмийни ҳибсга олди.

Бундан бир кун аввал мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев ўтган ҳафта Олмаота яқинидаги сув омбори тўғонининг ёрилиб кетишини синчковлик билан тафтиш қилиш ва фожиага масъул бўлган шахсларни жазолаш тўғрисида топшириқ берди.

Назарбоев топшириғидан сўнг Ички ишлар вазирлиги беш расмий, жумладан Қизил-Агаш ҳокими қўлга олингани Хусусида баёнот тарқатди.

Жума куни рўй берган сув тошқини оқибатида Қизил-Агаш қишлоғида ўнлаб хонадон вайронага айланди, мингдан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга кўчирилди.
XS
SM
MD
LG