Линклар

Пактика вилоятида портлашлар олди олинди


Афғонистон хавфсизлик кучлари Пактика вилоятидаги ҳукумат биноларида кўпорувчилик амалиётлари содир этишни режалаштирган беш нафар худкушни ўлдиришга муваффақ бўлди.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, ҳужумчилардан уч нафари Покистон чегарасига яқин Бармал шаҳрида ўлдирилган. Қолган икки нафари ҳам мазкур ҳудудда ҳарбийлар билан рўй берган отишма чоғида йўқ қилинган.

Сўнгги ҳафта давомида Афғонистонда толиблар томонидан уюштирилаётган ҳужумлар кўлами бир оз ортди.

Шанба куни Қандаҳор шаҳрида содир этилган портлашларда 30дан ортиқ киши нобуд бўлди. Бу портлашлар учун масъулиятни толибон жанггарилари ўз зиммасига олди.

Айни пайтда НАТО ва Афғонистон қўшинлари Қандаҳор вилоятида жанггариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишга тараддуд кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG