Линклар

Милибанд Хитойга сафар бошлади


Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги жазо чораларини қўллаш масаласини муҳокама қилиш мақсадида Хитойга сафар қилди.

Даставвал Шанхайга борган Милибанд Буюк Британия ва Хитой расмий Теҳронга босим ўтказувчи БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига Эроннинг бўйсишини лозимлиги борасида якдил эканини таъкидлади.

- Буюк Британия ва Хитой расмий Теҳрон нафақат халқаро кулашувларни ҳурмат қилиши ва ядровий давлатга айланмаслиги борасида балки Эрон билан музокаралар олиб бориш ва керак бўлса бу давлатга босим ўтказиш лозимлиги борасида ўзаро келишиб олган. Шу пайтгача Эронга бир қанча имкониятлар таклиф қилинди, бироқ Теҳрон томони бу таклифларни инкор қилиб келмоқда, деди Дэвид Милибанд

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирининг Пекинга бориши кутилмоқда. Бу ерда Милибанд Хитой етакчилари билан учрашиб Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланган Хитой ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги жазо чораларини қўллашга қарши чиқиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG