Линклар

Россияда минтақавий сайловлар бўлиб ўтди


Бу йилги сайловларда овоз берувчилар илк бор электрон овоз бериш имконидан ҳам фойдаландилар.

Бу йилги сайловларда овоз берувчилар илк бор электрон овоз бериш имконидан ҳам фойдаландилар.

Россия Марказий сайлов комиссиясига кўра, парламентдаги тўрт партия - "Ягона Россия", Коммунистлар, Либерал-демократлар ва “Адолатли Россия” вакиллари якшанба куни бўлиб ўтган минтақавий сайловларда маҳаллий парламентга ўтишга муваффақ бўлган.

Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги Россиянинг ҳукмрон “Ягона Россия” партияси якшанба куни бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонганини эълон қилишга ошиқди.

“Ягона Россия” вакиллари минтақавий сайловларда кўплаб мандатларни қўлга киритган бўлса-да, партиянинг фоиз ҳисобидаги кўрсаткичининг октябр ойида ўтказилган сўнгги сайловларга нисбатан сезиларли равишда камайгани кўзга ташланмоқда.

Партия етакчиларидан бири, Давлат думаси спикери Борис Грызлов бугунги қилган чиқишида ижобий натижаларга тўхталишни афзал кўрди.

-Якшанба кунги сайловда бўлган умимий мандатдан 68 фоизини “Ягона Россия” партияси қўлга киритди. Бу ўтган йилнинг октябр ёки март ойиларида бўлиб ўтган сайловлар чоғида қўлга киритилган натижалардан анча яхшидир, деди Борис Гризлов.

Октябр ойидаги сайловда ҳукмрон партия барча минтақаларда жами 50 фоиздан ортиқ овозларни қўлга киритишга муваффақ бўлган, бу йилги сайловда эса “Ягона Россия” саккиз вилоятдан тўрттасидагина бундай натижага эриша олди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Владимир Путин партияси Свердловск вилоятида 42 ва Олтой республикасида 43 фоиз овоз тўплай олган¸ холос.

Бундан ташқари ҳукмрон партия мэр лавозими учун ўтказилган икки муҳим сайловда ҳам имкониятни бой берган.

Иркутск шаҳар мэри лавозими учун ўтказилган сайловда коммунистлар номзоди Виктор Кондрашов “Ягона Россия” вакили Сергей Серебренниковни ортда қолдирди. Виктор Кондрашов сайловчиларнинг 62 фоиз, рақиби Сергей Серебренников эса 27 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Иркутск вилоятининг Уст-Илим шаҳрида эса “Адолатли Россия” вакили Владимир Ташкин 72 фоиз овоз тўплаб мэр лавозими учун сайловда ғолиб чиқди.

Бундан ташқари Россия Давлат думасидаги барча тўрт партия- "Ягона Россия", Коммунистлар, Либерал демократлар ва “Адолатли Россия” вакиллари саккизта региондаги маҳаллий парламентга ўтишга муваффақ бўлдилар.

Айни пайтда Россия Марказий сайлов комиссияси якшанба кунги сайловда жиддий қонунбузарчиликлар аниқланмаганини билдирди. Бироқ мустақил кузатувчилар бир нечта сайлов участкаларида ноқонуний ташвиқот ишлари олиб борилгани, сайловчилар овозини сотиб олиш ва оламдан ўтган шахслар ҳужжатларидан фойдаланиш каби ҳолатлари қайд этилганини маълум қилдилар.

-Екатеринбургда оммавий қонунбузарликлар, жумладан фуқароларни автобусларда сайлов участкаларига олиб келиш ҳолатлари қайд этилди. Сайлов участкалари савдо марказларида очилиб, овоз бериш жараёни билан бир вақтнинг ўзида сайловчиларга совғалар улашилди, деди сайловларни назорат қилувчи “Голос” қўмитаси вакили Лилия Шибанова.
XS
SM
MD
LG