Линклар

"Dot com" домен номи 25 га тўлди


Орадан 25 йил ўтиб, бугун миллионлаб кишилар ҳар куни Интерент оламини кезади

Орадан 25 йил ўтиб, бугун миллионлаб кишилар ҳар куни Интерент оламини кезади

15 март куни Интернетдаги "dot com", яъни “нуқта ком” домени ишга туширилганига 25 йил тўлди.

1985 йилнинг 15 мартида АҚШдаги компьютер ишлаб чиқарувчи Symbolics ширкати symbolics.com Интернет манзилини рўйҳатдан ўтказган ва Интернетдаги биринчи вэб саҳифага айланган эди.

Биринчи Интернет домени дастлаб унчалик машҳур бўлмади. Чунки 90-йиллар ўрталарига қадар кўпчиликда компьютер бўлмаган, бундан ташқари "dot com" нимани англатишини тушунганлар ҳам кўп эмасди.

Масалан, Apple каби йирик ширкатлар ҳам Symbolics саҳифаси ишга туширилганидан бир неча йил ўтиб ўз вэб сайтини рўйхатдан ўтказган эди.

Лекин бугунга келиб, "dot com" домени 1,6 миллиардлик Интернет фойдаланувчилари армияси кундалик ҳаётининг бир қисмига айланган.

Миллионлаб одамлар ҳар куни "dot com" сайтлари орқали товарларни ҳарид қилади, ўзаро мулоқот қилади, кўнгилочар сайтларга киради, информация излайди ёҳуд фикр алмашади.

Ҳозирда "dot com" доменида ҳар куни юз мингга яқин сайт рўйҳатдан ўтказилади. "Dot com" символи билан тугайдиган сайтлар сони 86 миллионга етган, бундан ташқари 25 йил ичида миллионлаб сайтлар очилиб, ёпилишига улгурди.

"Dot com" домэйнини яратган Symbolics ширкати банкротга учраб бўлган ва ҳозирда ширкатнинг собиқ эгасининг блогига айланган. У "dot com" домэйнларини сотиш орқали кун кечиради.

"Dot com" домэйни дастлаб АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан бошқарилган, кейинчалик Network Solutions ширкати назоратига ўтган. Бу ширкатни эса кейинроқ VeriSign фирмаси сотиб олган.

Қароргоҳи Калифорнияда жойлашган VeriSign "dot com" туғилган кунини сешанба куни Вашингтон катта базм билан тўй қилиш ниятини билдирган. Бу маросимни АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон очиб беради. Ундан сўнг Сан Францискода ўтказиладиган базм чоғида Интернетнинг ривожланишига энг катта ҳисса қўшган 25 киши тақдирланади.

"Dot com" домэйни ҳар бир Интернет адресининг ягоналигини таъминловчи символларнинг энг машҳури ҳисобланади.

1985 йил ўрталарида “dot com”дан ташқари “dot edu”, “dot gov”, “dot mil”, “dot org” ва “dot net” каби домэйнлар ҳам яратилди.

Ўшандан бери Интернет олами анча рвиожланди. Масалан, бугун бизнес ширкатлар сайтларини очиш учун “dot biz” домэйни, ёки Европа Иттифоқи ташкилотлари ва фуқаролари “dot eu” каби домэйн номларини ишлатишлари мумкин.

Бундан ташқари, мамлакатлар кодларини англатувчи домэйнлар ҳам бор, масалан, Ўзбекистонда ташкил қилинадиган сайтлар “dot uz”, Россия учун “dot ru”, Эронда “dot ir”, Афғонистонда “dot af” домен номлари ишлатилади.

Ўтган йили эса, Интернет маконида яна бир янгилик амалга оширилди. Энди Интерент адреслари нафақат лотин алифбоси балки Кирил, Араб ва Хитой ҳарфларида ҳам ёзилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG