Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:53

АҚШ Исроилдан изоҳ талаб қилмоқда


Қўшма Штатлар Исроил томони Шарқий Қуддусда янги яҳудий маҳаллаларни барпо қилиш режаларига оид жанжал юзасидан расмий изоҳ берилишини кутаётганини айтмоқда.

Давлат департаментига кўра, давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳудан мазкур лойиҳа юзасидан конкрет тушунтириш берилиши, ҳамда Исроил томонининг АҚШ воситачилигидаги билвосита тинчилик музокараларига оид мажбуриятларига содиқ эканини намойиш қилишини талаб қилган.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Филип Краули душанба куни эълон қилган баёнотга кўра, Вашингтон Клинтон хонимнинг талаблари хусусида Исроилнинг жавобини кутмоқда.

У шунингдек, Исроил Қўшма Штатларнинг стратегик иттифоқчиси бўлиб қолиши ва Американинг Исроил хавфсизлиги борасидаги мажбуриятлари ўзгаришсиз қолишини қўшимча қилган.

АҚШ расмийлари Исроилнинг Шарқий Қуддусда 1600та янги уйларни қуриш режаларини Америкага нисбатан “ҳақорат”, дея қоралади.
АҚШ Вице президенти Жозеф Байденнинг Исроилга сафари давомида эълон қилинган режалар Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокаралари истиқболларига соя солди.

Фаластинликлар Шарқий Қуддусни бўлажак Фаластин давлатининг пойтахти, дея билади.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу душанба куни Қуддус яҳудий давлатининг пойтахти эканини таъкидлаб, шаҳар ичи ва атрофида яҳудий аҳоли пунктларини барпо қилишга оид ҳар қандай чекловларни рад этди.

Душанба куни Исроилнинг АҚШдаги элчиси Микаэл Орен яҳудий аҳоли пунктларига оид тортишувлар икки иттифоқчи ўртасидаги муносабатларга жиддий зиён етказаётганини таъкаидлади.
XS
SM
MD
LG