Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:42

Милибанд Эронга босим ўтказишда Хитойдан мадад кутмоқда


Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд Эроннинг ядровий дастури “реал таҳдид” туғдириши ва жаҳоннинг етакчи давлатлари Исломий Республика ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш уринишларига қўшилиши лозимлигини баён қилди.

Милибанд Хитой Бош вазири Уэн Жибао ва Ташқи ишлар вазири Янг Жейчи билан музокаралар чоғида “Эроннинг ядровий дастури халқаро хавфсизликка таҳдид солаётганига оид муаммони ҳал этиш йўлларини муҳокама қилишини” таъкидлади.

Форин офис раҳбари бу ҳақда Хитойга қилаётган сафарнинг биринчи кунида маълум қилди. Хитой Эронга нисбатан босимни кучайтириш учун янги санкцияларни қўллаш ғоясига қарши чиқиб келмоқда.

Эрон ўзининг уранни бойитиш дастури тинч мақсадларда экани ва ядровий қуролни қўлга киритиш нияти йўқлигини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG