Линклар

Европа етакчилари Эронга янги санкциялар қўллашга тайёр


Германия Канцлери Ангела Меркел уранни бойитиш дастуридан воз кечшидан бош тортаётган Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этиш фурсати яқинлашаётганини баён қилди.

Ливан Бош вазири Саад Ҳаририй билан учрашувдан кейин қилган чиқишида Меркел “Эронга нисбатан санкциялар қўлланиши лозим бўлган босқич яқинлашаётгани” муқаррар, дея таъкидлади.

Бир кун аввал Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер ҳам Ғарб давлатлари мазкур масалада БМТ Хавфсизлик кенгаши доирасида муросага эришишга уринаётган бўлсада, Европа Иттифоқи бир томонлама санкцияларни жорий қилишга тайёр эканини баён қилган эди.
XS
SM
MD
LG