Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:15

Саакашвили шаштидан қайтди


Грузия Президенти Михаил Саакашвили Россия қўшинлари мамлакатга бостириб кирганига оид ясама теледастурни ёқлаб аqтган сўзларини қайтиб олди.

Якшанба куни Саакашвили ясама репортаж Москвадаy келаётган реал таҳдидни акс эттиришини баён қилган эди.

Бироқ душанба куни халқаро танқидлар кучаётгани боис, президент дастурни Грузия жамияти учун “зарарли”, дея атади.

Ҳукумат-параст Имеди канали 13 март куни эфирга берган ясама репортаж аҳоли орасида қўрқув ва саросима келтириб чиқарди.
Унда Россия танклари Грузия чегарасини бузиб ўтиб Тбилисига яқинлашаётгани кўрсатилди. Репортажда шунингдек, президент Саакашвили ўлдирилгани ва баъзи мухолифат етакчилари рус босқинчиларига қўшилиб, давлатга хиёнат қилгани ҳам айтилди.
XS
SM
MD
LG