Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:20

Россия ясама репортажни “сиёсий параноя”, дея атади


Россия Грузия телевидениесида кўрсатилган ясама репортажни “масъулиятсиз”, “ахлоқсиз” ва “сиёсий параноя”, дея атади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбоут котиби Андрей Нестеренко Россиянинг Грузияга бостириб киргани тўғрисидаги қалбаки телерепортаж Кавказ минтақасидаги беқарорлик ва тарангликни янада кескинлаштирганини баён қилди.

У Грузия расмийларини дастурнинг кўрсатилишига "яшил чироқ" берганликда айблаб, президент Михаил Саакашвилининг “жанжалга сабаб бўлган кўрсатувни ёқлаёшини яширмаганини” ҳам қайд этди.

Имеди каналида берилган кўрсатувда 2008 йилиннг августида Россия ва Грузия ўртасидаги қисқача қуролли можародаги тасвирлар ишлатилди.
XS
SM
MD
LG