Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:14

Қирғиз фаоллари Озодликни ҳимоя қилиб чиқди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Бишкекдаги идораси олдига тўпланган 250ка яқин мухолифат тарафдоралари ҳукуматнинг АҚШ хомийлигидаги радио ва теле дастурларни тақиқлаш уринишларига норозилик билдирди.

Намойишчилар ҳукматни Озодлик радиоси қирғиз хизмати эшиттиришларини бўғишга уринаётганликда айблади.

Ўтган чоршанба куни радоистанциянинг маҳаллий ҳамкорлари Азаттиқ радиоси дастурларини эфирга узатиш келишувини бекор қилгандан бери мамлакатнинг кўплаб минтақаларида радио эшиттиришлар эфирга чиқмай қолди.

Маҳаллий ҳамкорларга кўра, Азаттиқ радио эшиттиришларини эфирга узатмаслик қарорига ҳукумат босими сабаб бўлган.

Душанба кунги намойиш иштирокчилари Қирғизистон ҳукуматини бошқа мустақил матбуот воситларини ҳам бўғишга уринаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG