Линклар

БМТ Сочи Олимпиадаси табиатга зарар етказишидан хавотирда


БМТ қошидаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти Россия ҳукуматини 2014 йилда Сочида ўтказиладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик доирасида қурилаётган қатор иншоотлар минтақанинг нодир табиатига зарар етказиши мумкинлигига оид огоҳлантирувларни беписанд қолдираётганликда танқид қилди.

Ассошиэйтед Пресс қўлга киритган ҳисоботга кўра, БМТ қошидаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти Москва ҳукуматининг “амалга оширилаётган турли лойиҳаларнинг Сочи минтақасининг экотизими ва аҳолисига етказиши мумкин бўлган зарарни инобатга олмаётгани”ни таъкидлаган.

Сешанба куни эълон қилинши кутиллаётган ҳисобот хулосалари ташкилотнинг январ ойида Сочига ўтказган уч кунлик кузатувларига асосланган.
XS
SM
MD
LG