Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:01

Клинтон Москвага отланмоқда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 18-19 март кунлари Москвага сафар қилиб, халқаро ҳамкорлар билан Яқин Шарқ тинчлик жараёнини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Клинтоннинг Россия Президенти Дмитрий Медведев билан учрашиб 1991 йилда тузилган ва ўтган йили муддати тугаган Стратегик қуролларни камайтириш шартномаси ўрнини босувчи янги келишув масаласини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.

АҚШ Давлат Департаментига кўра, Яқин Шарқ тинчлик жараёни хусусида Клинтон хоним БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Кэтрин Эштон билан учрашади.

Учрашувда Британия собиқ бош вазири ва Фаластин ҳудудларини иқтисодий ривожлантириш бўйича “Квартетнинг” махсус вакили Тони Блэйр ва АҚШнинг махсус вакили Жорж Митчелнинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Исроил-Фаластин можаросини ҳал этиш бўйича “Квартет”, деб аталувчи гуруҳга Европа Иттифоқи, Россия, БМТ ва Қўшма Штатлар киради.
XS
SM
MD
LG