Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:51

АҚШ Исроил ўртасида дипломатик бўҳрон юзага келди


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел 16 март куни минтақага режалаган сафарини кечиктирди.

Дипломатик бўҳронга Исроил ҳукуматининг АҚШ вице-президенти Жозеф Байденнинг минтақага сафари чоғида Қуддус шарқий қисмида яҳудийлар учун 1 600 янги турар жой биноси қуриш режасини эълон қилгани сабаб бўлди.

Исроил ҳукуматининг ҳаракатини “ҳақоратли” дея атаган АҚШ расмийлари лойиҳани тўхтатишга чақирди.

Фаластин ҳудудида янги уйлар қурилиши Митчел воситачилигида эришилган Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини бошлаш ҳақидаги келишувга бевосита таҳдид солмоқда.

Боиси Фаластинликлар шарқий Қуддусни бўлажак Фаластин давлатининг пойтахти деб эълон қилишни режалаган.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман АҚШ талабини “асоссиз” дея баҳолади.

Бош вазир Бенямин Нетаняҳу лойиҳа эълон қилинган вақт борасида узр сўрасада¸ қурилиш режасининг бекор қилинмаслигини билдирди.

Айни пайтда Қуддус шарқий қисмида яҳудийлар канисоси очилганига норозилик билдирган фаластинликлар билан Исроил полицияси ўртасида тўқнашув юз берди.
XS
SM
MD
LG