Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:29

Покистон ҳудуди яна бомбардимон қилинди


АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичи Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятини бомбардимон қилди.

Покистон расмийлари ҳужум оқибатида камида 10 нафар жанггарининг нобуд бўлганини билдирди.

Мираншоҳ шаҳридан 40 километр нарида жойлашган Датта Хейл минтақасида амалга оширилган ҳужум пайтида бир неча одам яраланган.

Ал-Қоида ва Толибон ҳаракати жанггариларининг шу минтақага жойлашиб олгани айтилади.

Покистон разведка хизмати ўлганлар орасида хорижий жанггарилар ҳам борлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG