Линклар

Москвада қуролли Ўзбекистон фуқароси ушланди


Россия ҳуқуқ-тартибот органидаги манбага асосланиб «Росбалт» ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, милиция ходимлари пойтахтнинг “Сиреневый бульвар”ида 41 яшар Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжатини текширган пайтда унинг Москвада рўйхатдан ўтмай ноқонуний яшаб юргани аниқланган.

Тинтув пайтида унинг нарсалари ичидан рақами бўлмаган револьвер тўппончаси ҳам топилган.

Текширув натижасида қуролнинг завод ускуналарида яширинча тайёрлангани аниқланган.

Воқеа юзасидан жиноий иш очилган.
XS
SM
MD
LG