Линклар

Назарбоев Тошкентга сафар бошлади


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Қозоғистон раҳбарини Тошкент аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

17 март куни икки давлат раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтиши режаланган.

УзА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Каримов ва Назарбоев ўртасидаги музокара чоғида икки томонлама муносабатларга доир масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик мауммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Музокара якунида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режаланган.

Қозоғистон расмийлари Назарбоевнинг Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов билан учрашуви чоғида минтақа хавфсизлиги ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш муаммоларининг кун тартибидаги асосий масала бўлишини билдирди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Асқар Абдураҳмоновнинг мухбирларга айтишича, Назарбоев-Каримов учрашувида “Марказий Осиё учун муҳим масалалар хусусида муштарак қарор қабул қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик борасида конструктив мулоқот олиб бориш” масалалари муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG