Линклар

Обама ва Карзай видеомулоқот ўтказди


АҚШ президенти Барак Обама ва Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай ўртасида душанба куни бўлиб ўтган видеомулоқотда Толибон ҳаракати билан сулҳ истиқболлари масаласи муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида тинчлик жараёнига фақат зўравонликдан воз кечишга рози бўлган Толибон вакиллари жалб этилиши мумкинлиги урғуланди.

Икки давлат раҳбарлари хавфсизлик, Афғонистон ҳукуматининг коррупция ва наркотиклар савдосига қарши курашда қўллаëтган чораларини муҳокама қилди.

Обама ва Карзай ўртасидаги видеомулоқот давомида Афғонистонда сентябр ойига белгиланган парламент сайловига тайёргарлик масаласи ҳам тилга олинди.
XS
SM
MD
LG