Линклар

Қирғизистонда мухолифатчилар калтакланди


Ота-Макон мухолифат партияси фаоли Асилбек Текебаев, унинг сафдоши ва "Press-KJ" газетаси бош муҳаррири Абдуваҳоб Мониев Қирғизистон жанубида калтаклаб кетилди.

Улар қамоқ жазосига ҳукм қилинган мухолифат лидери Исмоил Исоқовнинг тарафдорлари билан Олой туманидаги учрашувдан қайтиб келаётган пайтда душанба куни кечқурун калтакланган.

Текебаевнинг Озодликка айтишича, номаълум шахслар Ўзген туманида улар кетаётган машинанинг йўлини тўсиб тўхтатган ва автомобил ойналарини синдириб уччовини аёвсиз калтаклаган.

Мониевнинг аудио-видео техникаси тортиб олинган ва уларга “ўзларини тўғри тутишлари кераклиги” тавсия қилинган.

Текебаев бу ҳужумнинг сиёсий асосда амалга оширилганига ишончи комил эканини айтди.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органи расмийлари воқеани шарҳлашдан бош тортди.

Асилбек Текебаев Ота-Макон партияси раиси Омурбек Текебаевнинг укасидир.
XS
SM
MD
LG