Линклар

logo-print

Қирғизистонда мустақил газета мусодара қилинди


“Форум” газетаси бош мухаррири Раҳматулла Аҳмедовнинг Озодликка айтишича, Бишкек милицияси газетанинг сўнгги сонини мусодара қилган.

Аҳмедов газетанинг 7000 та янги сони ҳукумат буйруғига асосан мусодара қилинди¸ деган фикрда.

Унга кўра, милиция ходимлари газета олиб кетаётган машинани тўхтатиб¸ газета билан ходимларни ҳам ушлаб қолган.

Маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мухолифатдаги Социал-демократик партиясининг аралашувидан сўнг фақат газета ташийдиган ходимлар қўйиб юборилган.

Бишкек милицияси матбуот вакили бу воқеани шарҳлашдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG