Линклар

logo-print

Генерал Петреус Сенатга ҳисоб берди


АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги бошлиғи¸ генерал Дэвид Петреус Афғонистондаги “вазият яхшиланишдан аввал ëмонлашиб олажаги”дан огоҳлантирди.

Ҳарбий масалалар бўйича АҚШ Сенати қўмитасида чиқиш қилган Петреус АҚШ кучлари толиб жанггарилари юзага келтирган вазиятни ортга буриш имкониятига эга эканини айтди.

Ироқ масаласига тўхталган Петреус АҚШ кучлари сонининг режага мувофиқ август ойига қадар 97 мингдан 50 минггача камайтирилиши кутилаётганини айтди.

Бироқ АҚШ генерали эришилган муваффақият ва зўравонликлар камайганига қарамай, Ироқда вазият ёмон томонга ўзгариши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG