Линклар

АҚШ-Исроил ўртасида дипломатик бўҳрон юзага келди


16 март куни Қуддуснинг шарқий қисмида канисо қайта қурилишидан норози бўлган фаластинликлар билан Исроил полицияси ўртасида тўқнашувлар юз берди.

16 март куни Қуддуснинг шарқий қисмида канисо қайта қурилишидан норози бўлган фаластинликлар билан Исроил полицияси ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Қуддуснинг асосан араблар яшайдиган шарқий қисмида фаластинлик лар билан Исроил полицияси ўртасида тўқнашув юзага чиқди. Бунга Қуддуснинг “эски шаҳар” қисмида яҳудийлар канисоси қайта қурилиши эълон қилингани сабаб бўлди.

Исроил ва фаластинликлар ўртасида зиддият кучайган бир пайтда АҚШ-Исроил ўртасида дипломатик бўҳрон юзага келди.

АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел 16 март куни минтақага режалаган сафарини кечиктирди.

Ундан олдин АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроули юзага келган кескин вазият хусусида ташвиш билдириб томонларни оғир-босиқ бўлишга чақирди.

- Биз барча томонни масъулиятли бўлишга ва тинч вазиятни сақлаб қолиш учун бор имкониятни ишга солишга чақирамиз. Биз айрим фаластинлик расмийларнинг воқеани бузуб кўрсатувчи баёнотидан ташвишдамиз. Бизнингча¸ бу вазиятни янада кескинлаштиради. Биз фаластинликларни бундай баёнотлардан тийилишга чақирамиз, деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.

Ўтган ҳафта Исроил Қуддус шаҳрининг шарқий қисмида яҳудийлар учун 1 600та янги турар жой бинолари қуриш режасини эълон қилинган кескинликка сабаб бўлди.

Боиси фаластинликлар шарқий Қуддусни бўлажак Фаластин давлатининг пойтахти деб эълон қилишни режалаган.

Исроил яҳудийлар учун янги уйлар қуриш режасини АҚШ вице-президенти Жозеф Байденнинг ўтган ҳафта Исроилга қилган сафари чоғида эълон қилди. Бу АҚШ ва Исроил ўртасида дипломатик бўҳронга сабаб бўлди.

Исроил ҳукуматининг ҳаракатини “ҳақоратли” дея атаган АҚШ расмийлари лойиҳани тўхтатишга чақирди. Фаластин ҳудудига янги уйлар қуриш режаси Жорж Митчел воситачилигида Исроил-Фаластин ўртасида тинчлик музокаралари олиб бориш ҳақидаги келишувга бевосита таҳдид солмоқда.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман АҚШ талабини “асоссиз” дея атади. Бош вазир Бенямин Нетаняҳу эса¸ лойиҳа эълон қилинган вақт борасида узр сўраса-да¸ қурилиш бекор қилинмаслигини билдирди.

Душанба куни Исроилнинг АҚШдаги элчиси Майкл Орен янги уйлар қуриш режаси сабабли АҚШ-Исроил муносабатлари сўнгги 35 йил мобайнида энг қуйи нуқтага тушганини айтди.

Кроулига кўра, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳудан Фаластин расмийлари билан АҚШ воситачилигидаги музокараларда қатнашишдан воз кечмасликни сўраган.

- Ҳиллари Клинтон Бош вазирга хавотир билдирганида Исроил ҳукуматининг расмий жавоб беришини сўради. Биз жавоб келишини кутяпмиз, деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу янги уйлар қуриш ҳақидаги лойиҳа эълон қилинган вақт хусусида узр сўраб қурилиш бекор қилинмаслигини айтди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман қурилишни тўхтатиш ҳақидаги АҚШнинг талаби “асоссиз” эканини айтди.

Айни пайтда Қуддуснинг шарқий қисмида канисо қайта қурилишидан норози бўлган фаластинликлар билан Исроил полицияси ўртасида тўқнашувлар юз берди.
XS
SM
MD
LG