Линклар

logo-print

Ироқ сайловида Аллавий илдамламоқда


Ироқда 7 март куни ўтказилган умумий сайловларнинг янги натижаларига кўра, собиқ бош вазир Ияд Аллавий жорий бош вазир Нури ал-Маликийдан биринчиликни тортиб олаётган кўринади.

Янги эълон қилинган дастлабки натижалар шу пайтгача Маликий кўрсатиб келган натижаларни ўзгартирди.

Асли шиа лекин дунёвий қарашлардаги Аллавий етакчилик қилган ва турли мазҳабларни ўз ичига олувчи “Ирақия” партияси ҳозирда бешта вилоятда биринчиликни қўлга киритгани айтилмоқда.

“Ирақия” партиясини Саддам Ҳусайн режими ағдарилганидан кейин нуфузи пасайиб кетган ироқлик суннийлар қўллаб-қувватлади.
Маликий етакчилигидаги асосан шиалардан иборат “Қонун устуворлиги учун” блоки 18 вилоятдан 7 тасида олдинда кетмоқда, лекин асосан суннийлар яшайдиган минтақаларда деярли овоз ололгани йўқ.

Сайловнинг якуний натижалари эълон қилиниши учун бир неча ҳафта талаб этилши мумкин, лекин таҳлилчиларга кўра, сиёсий кучлар ўртасидаги бўлажак музокаралар ойлаб давом этишини башорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG