Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:33

Мумбай ҳужумида АҚШ фуқароси ҳам айбланмоқда


Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги террорчи ҳуружига алоқадорликда айбланаётган америкалик Дэвид Коулман Ҳэдли айбига иқрор бўлишга рози бўлгани хабар қилинмоқда.

Асли АҚШнинг Чикаго шаҳридан бўлган 49 яшар Ҳэдли Мумбайдаги йирик террор ҳуружидан аввал у ерда кузатув ишларини олиб борганлик ва Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилган Дания газетасига ҳужум уюштириш фитнасига алоқадорликда айбланмоқда.
Ҳэдли январ ойида унга нисбатан илгари сурилган 12 айбловни рад этиб келаётган эди.

Бироқ суддан олинган хабарларга кўра, у пайшанба куни Чикагодаги фдерал судда бошланадиган маҳкамада айбловларни тан олишга рози бўлган.

Ҳэдлининг адвокати Жон Тейс ўзи ва мижози АҚШ прокурорлари билан айбловларга оид келишувни муҳокама қилганини маълум қилди, лекин айбланувчи айнан қайс айбловларни тан олишга тайёрлигини ошкор қилмади.

АҚШ расмийлари томонидан октябрда ҳибсга олинган Ҳэдли 2008 йилнинг ноябрида 166 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳуруж олдидан Мумбайга бориб жанггариларга тайёргарлик ишларида кўмаклашганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG