Линклар

Петреус: Афғонистондаги вазиятни ўнглаш мумкин


АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги бошлиғи¸ генерал Дэвид Петреус Афғонистондаги “вазият яхшиланишдан аввал ëмонлашиб олажаги”дан огоҳлантирди.

Ҳарбий масалалар бўйича АҚШ Сенати қўмитасида чиқиш қилган Петреус АҚШ кучлари толиб жанггарилари юзага келтирган вазиятни ортга буриш имкониятига эга эканини айтди.

Ироқ масаласига тўхталган Петреус АҚШ кучлари сонининг режага мувофиқ август ойининг охирига қадар 97 мингдан 50 минггача камайтирилиши кутилаётганини таъкидлади.

-Ироқдаги ижобий ўзгаришлар ҳали ҳам барқарор эмас ва вазият ортга қайтиши мумкин. Ироқда кўплаб муаммолар сақланиб қолмоқда ва бу янги сайланган Вакиллар кенгаши бош вазир, президент ва кенгаш раисини сайлаш ва асосий қарорлар бўйича келишиб олиш жараёнида аниқ кўринади. Бу жараённинг қийин кечишини башорат қилиш мумкин, деди АҚШ генерали.

Эрон хусусида ҳам ҳисобот берган генерал Петреус Эроннинг ядровий қуролни ишлаб чиқиш уринишлари “бироз” орқада қолаётган кўринади ва Теҳрон жорий йилда атом бомбасини ишлаб чиқармаслига ишончи комил, эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG