Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:36

Афғонистондаги АҚШ кучлари НАТО тасарруфига ўтади


Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг аксар қисми НАТО қўмондонлиги остига ўтадиган бўлди. Мазкур қарор АҚШ етакчилигидаги “Барқарор озодлик операцияси” ва НАТОнинг Халқаро хавфсизли ёрдам кучлари миссиялари ўртасидаги бўлинишни бартарф этиш учун қабул қилинди.

НАТО миссиясининг матубот хизмати раҳбари контр-адмирал Грегори Смитннинг айтишича, бу қарор НАТО ва АҚШ миссияларига қўмондонлик қилувчи АҚШ генерали Стэнли МакКристаллнинг янги стратегияси доирасида қабул қилинган.

АҚШ миссияси доирасида хизмат қилувчи 30 минг аскардан 21 мингги 44 давлатнинг 90 минг қўшининидан иборат НАТО кучлари сафига қўшиладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG