Линклар

Freedom House Қирғизистонни танқид қилди


Freedom House (Озодлик уйи) ташкилоти Қирғизистон расмийларининг ўтган ҳафтадаги АҚШ ҳукумати ҳомийлигидаги радио ва интернет воситаларига тўсиқ қўйиш қарори “Қирғизистонда сўз эркинлиги бўғилаётганига оид хавотирларни” яна бир бор тасдиқлашини баён қилди.

Озодлик радиосининг ҳамкори бўлган “Манас садоси” телеканали ўтган чоршанба куни Озодлик радиоси эшиттиришларини эфирга узатишни тўхтатди. Freedom House га кўра, бунга ҳукматнинг телеканал лицензиясини тортиб олиш таҳдилари сабаб бўлган.
Қирғизистонда Озодлик радиосининг тўртта ҳамкори ҳамда Centrasia.ru ва Ferghana.ru вэб сайтларига ҳам тўсиқ қўйилди.
XS
SM
MD
LG