Линклар

Аҳмедова устидан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди


Тошкентда бўлиб ўтган аппеляция маҳкамаси таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова устидан Миробод туман маҳкамаси чиқарган қарорни ўзгаришсиз қолдирди.

Бу ҳақда Умида Аҳмедова Озодлик билан суҳбатда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди биносида Учқун Қурбонов раислигида бўлиб ўтган маҳкамада фотографнинг даъво аризаси рад қилинган ва қуйи маҳкама қарори ўз кучида қолдирилган.

Маҳкамага, шунингдек, Умида Аҳмедовани қораловчи ТВ кўрсатувида қатнашган аёллар гуруҳи таклиф қилинган. Бу аёллар ва “Ўзбеккино” вакили Умида Аҳмедова суръатга олган “Бокиралик юки” филмини кескин танқид қилганлар.

10 феврал куни Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича Миробод туман суди Умида Аҳмедовани "Аëл ва эркак: тонгдан шомга қадар" деб номланган бадиий суратлар тўплами ва "Бокиралик юки" номли ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбдор деб топиб, айни пайтда уни авф қилган. Бироқ Умида Аҳмедова Миробод туман суди томонидан чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида шикоят аризаси билан мурожаат қилган эди.
XS
SM
MD
LG