Линклар

Медведев Киевга сафар қилади


Россия президенти Дмитрий Медведев май ойининг учинчи ҳафтасида Киевга сафар қилишни режалаштирмоқда.

Украина президенти Виктор Янукович маъмурияти тарқатган хабарга кўра, бу ҳақда ҳар иккала давлат президенти ўзаро ўтказилган телефон мулоқоти чоғида келишиб олган.

Виктор Янукович яқинда Украина президенти этиб сайлангандан буён бу Дмитрий Медведевнинг Киевга қиладиган биринчи сафари бўлади.

Виктор Янукович эса 5 март куни Москвага сафар қилди ва Кремлда россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиб, ўзаро алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилди.

XS
SM
MD
LG