Линклар

logo-print

АҚШ талабаларига айблов эълон қилинди


Покистон маҳкамаси терроризмга алоқадорликда гумон қилинган АҚШнинг беш фуқаросига расман айблов эълон қилди.

АҚШнинг Виржиния штатидан бўлган талабалар декабр ойида Сардоға шаҳрида қўлга олинган эди.

Америкалик талабаларга интернет орқали жанггарилар билан боғланиш ҳамда Покистон ва қўшни давлатларда қўпорувчилик амалиётлари содир этишни режалаштириш каби айбловлар қўйилган. АҚШ фуқаролари адвокатига кўра, талабалар, шунингдек қўпорувчилик амалиётлари учун маблағ тўплашга уринганликда ҳам айбланмоқдалар. Бироқ талабалар бу айбловларни инкор қилиб келмоқдалар.

Покистон маҳкамаси АҚШ фуқароларини барча жиноятлар бўйича айбдор деб топгудек бўлса, уларга умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.


XS
SM
MD
LG