Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:50

Обама: АҚШ ва Исроил ўртасида бўҳрон йўқ


АҚШ Президенти Барак Обама Исроилнинг Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун минглаб янги уй қуриш режалари Яқин Шарқ тинчлик жараёнига путур етказиши, бироқ мазкур масала Қўшма Штатлар ва Исроил ўртасида “бўҳрон”га сабаб бўлмаганини баён қилди.

Обама АҚШдаги Fox телеканалига берган суҳбатида Қўшма Штатлар ва Исроил ўртасидаги “алоҳида муносабатлар йўққа чиқмаслигини”, таъкидлади. Дўстлар ҳам баъзан ўзаро келишмовчиликларга боради, дея қўшимча қилди Обама.

Ўтган ҳафта АҚШ вице-президенти Жозеф Байденнинг Исроилга сафари давомида яҳудий давлати шарқий Қуддусда яҳудийлар учун 1600та янги уйларни қуриш режасини эълон қилгани Обама маъмурияти томонидан қораланди.

Мазкур қарор Исроил ва Фаластин ўртасида АҚШ воситачилигидаги билвосита музокаралар истиқболларига ҳам соя солди.
Қуддус Исроил ва Фаластин ўртасидаги баҳсларнинг аосисй сабабчиларидан биридир. Фаластинликлар шарқий Қуддусни бўлажак Фаластин давлатининг пойтахти дея эълон қилишни ният қилган.
XS
SM
MD
LG