Линклар

Клинтон Москвада янги битимни муҳокама қилади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Москвада АҚШ ва Россия ўртасида стратегик қуролларни камайтиришга диор янги келишув, Эрон ядровий дастури ва Яқин Шарқ тинчлик жараёнига оид масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Клинтоннинг бугун Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, жума куни эса президент Дмитрий Медведев билан учрашиши кутилмоқда.

Клинтонга ҳамроҳолик қилаётган АҚШ давлат котиби ўринбосари Уильям Бёрнсга кўра, АҚШ ва Россия 1991 йилда имзоланган ва ўтган йили муддати тугаган Стратегик қуролларни камайтириш битими ўрнини босувчи ҳужжат бўйича жиддий натижаларга эришган.
Лекин, дея қўшимча қилди Бёрнс, якуний келишув қачон имзоланиши ҳозирча маълум эмас.

Клинтоннинг Россия етакчилари билан ядровий дастурини тўхтатишдан бош тортаётган Эронга нисбатан янги БМТ санкцияларини жорий қилиш масаласини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG